« Back to News

“Оқ-тош санаторийси” МЧЖда дам олаётган болалар иштирокида “Оқ-тош Маликаси” байрам тадбири.

“Оқ-тош санаторийси” МЧЖда 2018 йил 9 июнь куни  санаторийда дам олиб даволанаётган қиз болалар иштирокида  Маданият саройида “Оқ-тош Маликаси” тадбири ташкиллаштирилди. Тадбирда дам олиб даволанувчиларни 5 нафар фарзандлари қатнашдилар. Қиз болалар иштирокида 5 та шарт бўйича беллашувлар уюштирилди. Шартларда шеърлар, қўшиқ ва рақслар хамда салат тайёрлаш, мош билан нохотни бир-биридан ажратиш  кабилар бўлди. 5 та шартлар бўйича бахолар қўйилиб, ғолиб бўлган қиз “Оқ-тош Маликаси” деб эълон қилинди ва қатнашувчиларга эсдалик совғалари берилди.

Image00000003 Image00000001 Image00000002