« Back to News

“Оқтошда” маънавий-маърифий тадбир

Санатор-курортлар бошқармасининг “Соғлом она ва бола йили” дастур тадбирлари асосида “Оқтош санаторийси”да “Буюк давлатни соғлом миллат ва соғлом авлодгина қура олади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Тадбирда санаторий ходилари ва дм олувчилар иштирок этишди.

Давра суҳбатида санаторий директори ўринбосари Мунаввар Мусаева, Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий маркази  мутахассиси Маҳмуда Мурзаева, Бўстонлиқ туман бош имом хатиби Маҳмуд Абдусаитов,                  Республика  Маънавият тарғибот марказининг туман бўлими масъул ходими Муллавой Ҳакимов,  дам олувчилардан Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи меҳнат фахрийси Умир Шопўлатов, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи юристи Ойгул Ҳасанова сўзга чиқдилар. Сўзга чиққанлар юртимизда соғлом авлодни вояга етказишда соғлом турмуш тарзи, соғлом оилавий муҳит, маънавий етукликни қарор топтириш энг муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди. Уларни амалга оширишда аввало оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини талаб даражасида йўлга қўйиш, фарзандларнинг жисмонан баркамол бўлишлари учун уларни спорт тўгаракларига, секцияларига, клубларига жалб қилиш, соғлом оила муҳитини яратишда отоналар масъулиятини ошириш, болалар ва ёшлрд маънавий камолотни  шакллантиришда аввало уларни китоб ўқишга, турли маънавий-маърифий йўналишдаги тўгаракларга жалб қилиш, ёш авлодни турли ғоявий таҳдидлардан, ёт ақимлардан ҳимоя қилиш ишларини янада жонлантириш хусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

 

web_00002 web_00003 web_00005 web_00006 web_00007 web_00008 web_00009