Отдел культуры и просвещения

2013 йил давомида санаторияда дам олувчилар учун мунтазам равишда маданий-маърифий ишлар олиб борилди. Бадиий кечалар, учрашувлар, концертлар, цирк томошалари, дарбозлар ташкил қилинди.

Кутубхона 3-чи еток биносининг 3-каватида жойлашган булиб, маданий-маърифий бурчак ташкил қилинган унда кундалик ойнома ва рўзномалар ўз вақтида етказиб берилди.2013 йил дам олувчиларни яхши дам олиши ва маъданий хордик чикаришлари учун барча шарт –шароитлар яратилган.

Янги келган дам олувчилар билан суҳбат ўтказилади. Унда санаторияни тарихи, даволаш омиллари, санаторияни ички тартиб-қоидалари ва бошқа масалалар тўғрисида суҳбатлашилади ва дам олувчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилади.

10 кунда 1 маротаба малакали шифокорлар томонидан ҳар хил тиббиётга оид мавзуларда ва санаториядаги даволаш турлари, даволаш омили, уларни таъсири, тартиб коидалари хақида шифокор маслаҳати, давра суҳбати ўтказилиб турилади. Унда қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтади.

«Оқ-тош» санаториясига даволанишга келган барча дам олувчилар рўйхатхонада шифокор кўригидан ўтказилиб, антропометрия, спирометрия, ЭКГ,УТТ текширувидан ўтказилади. Таҳлилхонада ҳамма дам олувчилар клиник ва биохимик текширувдан ўтказилади.. Дам олувчиларга тор мутахассислар кўриги- гинеколог, стоматолог, кардиолог педиатр кўриги ташкил қилинган. Зарурият туғилганда хирург, окулист, лор, дерматолог шифокорлар кўриги туман марказий шифохонаси билан келишилган ҳолда ташкил қилинган. Дам олувчилар текширувдан ўтказилиб, тўғри ташхис қўйилгач керакли физиотерапевтик муолажалар ўтказилади.

2013 йил давомида санаторияда даволанишга моънелиги бор беморлар булмади . . Санаторияда 2013 йил тиббий кенгаш, шифокорлар ва хамширалар конференцияси учун режа тузилиб, шу режалар асосида ўтказилди. Тиббий кенгаш хар чоракда бир маротаба бўлди. Унга бош шифокор раислик қилади, 5 та аъзолари ва 1 та котибаси бор. Тиббий кенгашда санаторияни иш фаолиятини яхшилашдаги чора-тадбирлар, санаторияни баҳорги-қишки мавсумга тайёрлаш, таъмирлаш ишлари, бўлимларни текширув ишлари, дам олувчиларни яхши дам олиши чора-тадбирлари кўрилди.

Шифокорлар ва хамширалар конференцияси бир ойда бир маротаба режа асосида ўтказилди. Унга бош шифокорни даволаш ишлари бўйича муовини ва бош хамшира бошчилик қилди. Тиббий кенгашда касалликлар ва уларни олдини олиш, санитария-гигиена ва эпидемиология мавзусида масалалар кўриб чиқилди Санаторияда йил давомида шифокор ва хамширалар малакасини оширмокда.2013 йилда шифокорларданбиттаси бир ойлик малака оширишкурсида ,биттаси уч ойлик физиотерапия буйича ихтисослаштиришга укиди Иккита шифокор олий тоифа олди