Лечение

ДАВОЛАШ –ТАШХИСЛАШ БЎЛИМИ

Даволаш бўлими 2008 йил ишга туширилган булиб Янги еток биносининг 1-каватида жойлашган ва хоналар замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланган. 2008 йил даволаш ташхислаш бўлимига 2 та УВЧ, электрофорез-2 амплипульс-1, массажний дельфин-2, магнит-1та, Полюс-2та, УЗТ-3та, электросон-2, ЭКГ аппарати-2та, функциональний кроват-1та, Даволаш комплекси: физиотерапия, юқори ва паст частотали токлар билан даволаш, парафин-озекерит, уқалаш, лазер нури билан даволаш, магнит билан даволаш, ёруғлик билан даволаш, электр уйку билан даволаш хонаси, шифобахш гиёҳлар билан даволаш, даволаш бадан тарбияси, терренкур ва мақсадга мувофиқ овқатланишдан иборат. 2010 йилда даволаш бўлимига “Цзинда” аппарати, компютерли УЗИ аппаратлари сотиб олинди.2012 йилда янги тиббий аппаратлардан ЦЗИНДА-2 та ,кислородли концентратор сотиб олинди 2013 йилда тахлилхонага биокимевий анализатор ,стом установка, бинокуляр микроскоп сотиб олинди

  1. Юқори частотали ток билан даволаш.
  1. Дарсенвал – 2
  2. СВЧ – 1
  3. УВЧ-30 – 3
  4. Ультратовуш –3

11. Паст частотали ток билан даволаш.

  1. Амплипульс – 2
  2. Электрофорез – 3
  3. Электросон (уйқу электр ёрдамида) –2
  4. «Поток» — 1
  5. Полюс-2

6 Цзинда-3

  1. Магнит-1

111. Ёруғлик билан даволаш.

  1. Соллюкс – 1
  2. Ёруғлик ваннаси – 1

1У. Лазер нури билан даволаш.

  1. «Витязь» аппарати – 2
  2. ЦЗИНДА-3

У. Пуркаб даволаш хонаси.

  1. Ингалятор – « Вулкан » — 1
  2. Этан – 1
  3. Ингалятор унверсалний АП-1 -1

У1. Парафин-озокерит билан даволаш.

-кушетка –5

У11. Уқалаш хонаси 2 та.

У111. Фитобар 1 та.

Сув билан даволаш булими.

Туз хона

Душ Шарко, маданли ванналар, айланма душ, оек ваннаси, сув ости массажи. .

Даволаш бадантарбияси ва оммавий спорт ишлари тўғрисида:

Даволаш бадантарбияси янги еток биносининг 4-каватида бўлиб, унда инструктор ишлайди. Даволаш согломлаштириш зали учун 2008 йил дам олувчиларни шугулланиши учун велотренажер, югуриш дорожкаси, умуртка погонасини тортиш кровати, волейбол коптокчалари, обручлар, биллиард учун киви, болаларни кишда уйнаши учун ченалар сотиб олинди. . Залда гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳ билан алоҳида соатларда машғулотлар ўтказилади..

Қуйидаги даволаш гуруҳларига бўлинади:

1) нафас органлари касалликлари:

3та гуруҳ:

  1. болалар гуруҳи 9-00 — 9-30
  2. аёллар гуруҳи 9-30 — 10-00
  3. эркаклар гуруҳи 10-00 — 10-30

2) Юрак қон-томири касалликлари 10-30 — 11-00

3) Ҳаракат аъзолари касалликлари 11-00 — 11-30

4) Остеохондроз касалликлари 11-30 — 12-00

5) Асаб касалликлари 12-00 — 12-30

«Оқ-тош санаторийси» юқори нафас йўллари касалликларига мўлжалланганлиги сабабли асосий даволаш омили иқлим хисобланади. Шунинг учун даволаш муолажаларига терренкур, эрталабки бадантарбия ҳамда даволаш физкультураси киритилган, эрталабки бадантарбия машғулоти хар куни соат 7-15 да спорт майдончасида соат 9-00да даволаш согломлаштириш залида ўтказилади. Санаторияда терренкур билан даволаш яхши йўлга қўйилган ва 3 та масофа кўлами белгиланган:

  1. Авайлаш усули – 600 метр
  2. Ярим авайлаш – 1000 метр
  3. Машқ қилувчи – 3000 метр

Санаторияда шарқ табобати усуллари шифобахш гиёҳлар билан даволаш кенг йўлга кўйилган бўлиб, улардан қуйидагилар қўлланилади:

  • қора андиз;
  • дала чойи;
  • маврак;
  • кийик ўти;
  • наъматак;

.Қуйидаги касалликлар бўйича шифобахш чойлар мавжуд:

  1. Юқори нафас йўллари касалликлари учун – балғам кўчирувчи
  2. Асаб касалликлари учун – тинчлантирувчи
  3. Ошқозон-жигар ва ичак касалликлари учун
  4. Буйрак касалликлари учун
  5. Юрақ-қон томир касалликлари учун

Даволаш-ташхислаш бўлими қуйидаги хоналардан иборат.

    • Муолажа хонаси
    • Жадал-муолажа хонаси
    • Кардиолог-шифокор хонаси
    • Гинеколог шифокор хонаси
    • Стоматолог шифокор хонаси
    • Туз хона
    • Дорихона
    • ЭКГ хонаси
    • Клиник лаборатория хонаси
    • УТТ хонаси

МУОЛАЖА ХОНАСИ

Муолажа хонаси 3-чи ётоқ биносининг 1-каватида жойлашган булиб барча керакли тиббий асбоб анжомлар ва керакли дори дармонлар билан таъминланган Муолажа хонасида муоложа хамшираси ишлайди. У асептика – антисептика қоидаларига, дез.эпид режимга риоя қилган ҳолда беморларга шифокор кўрсатмаларига асосан муолажаларни бажаради.Муоложа хонасида жорий тозалаш ишларини кайд килиш кундалик килинган муоложаларни кайд килиш кварцни белгилаш дафтари бор Дори-дармонларни кирим чикими 639 буйрукка асосан спиртни кирим чикими 641 буйрукка асосан хисоб китоб килинади.

ЖАДАЛ ДАВОЛАШ ХОНАСИ

Жадал даволаш хонаси 3-чи ётоқ биносининг 1-каватида жойлашган. Бу хона шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган бўлиб, керакли тиббий асбоб-ускуналар, биринчи ёрдам учун дори-дармонлар билан таъминланган. Хонада кушетка, медицина столи, ойнали тиббий шкаф, ЭКГ «Малыш» аппарати, кислород ёстиқчаси, функционал кроват, штатив, бикс, носилка, шина, катетр, языкодержатель ва халат бор.

АКУШЕР ГЕНИКОЛОГ ХОНАСИ

Акушер гениколог шифокор хонаси — 3-чи еток биноси даволаш булимининг биринчи каватида жойлашган .Шифокор лозим булган беморларни кўрикдан ўтказиб ва керакли муолажалар буюради.

СТОМАТОЛОГ ШИФОКОР ХОНАСИ

Стоматолог хонаси – Янги ёток биносининг жойлашган бўлиб, керакли тиббий асбоб-анжомлар ва дори-дармонлар билан таъминланган. . янги келган барча дам олувчилар стоматолог кўригидан ўтказилиб, касаллик аниқланган беморларга жарроҳлик, терапевтик муолажалар ўтказилади.

ПЕДИАТР ШИФОКОР ХОНАСИ

«Она ва болалар» бўлимига даволанишга келган болаларни олий тоифали педиатр кўригидан ўтказилиб, керакли муолажалар ўтказилади.

ЛАБОРАТОРИЯ

Лаборатория 3-чи еток биносининг 1-каватида жойлашган бўлиб, керакли тиббий асбоб-анжомлар ва реактивлар билан таъминланган. 2 та хонадан иборат: клиника ва биохимия хонаси, қуйидаги таҳлиллар текширилади:

  1. Клиникада:
    1. умумий қон таҳлили
    2. умумий сийдик таҳлили
    3. суртма
  2. Биохимияда:
    1. ревмопроба
    2. ПТИ
    3. қон ва сийдикдаги қанд миқдори

4 конни суюлтириш тезлиги

СУВ БИЛАН ДАВОЛАШ БЎЛИМИ

Сув билан даволаш булими 2009 йилда ишга туширилган булиб у ерда даволаш муоложаларидан Душ Шарко Сув ости массажи Жемчужная ванна гиехли ванналар айланма душ оек ванналари мавжуд.

ДОРИХОНА

Дорихона алоҳида бинода жойлашган бўлиб, олий маълумотли провизор ишлайди. .

Дорихонада ДЧ, тарози, тошчалари, қуритгич шкаф мавжуд. ГОСТ стандарт кўригидан қониқарли ўтказилган. Дорихонада УВУНлари ва уларга тенгдошлар учун заҳира ташкил қилинган.